Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ўзгарди
Спорт
−
05 Декабрь 2022
6121"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру 4 декабрь куни Тьерри Анрини ортда қолдириб, Франция тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Жиру жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Польшага қарши ўйинда гол урди. Шундай қилиб, ҳужумчининг Франция терма жамоасидаги голлари сони 52 тага етди ва у бу кўрсаткич бўйича терма жамоанинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анридан ўтиб кетди. ЖЧ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Австралия термасига қарши ўйинда (4:1) Жиру дубл қайд этганди.
36 ёшли Жиру 2021 йил июлидан бери "Милан"да тўп суради. Жамоа билан бирга футболчи ўтган мавсумда Италия чемпионига айланди. Фаолияти давомида Жиру Франциянинг "Гренобл", "Истрес", "Тур" ва "Монпелье", шунингдек, Англиянинг "Челси" ва "Арсенал" клубларида тўп сурган ва бу жамоаларда уч марта Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Франциялик футболчи "Челси"да ўйнаб, Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Англия кубогида ғолиб чиқди. "Монпеле"да ҳужумчи Франция чемпиони бўлган.
Терма жамоа билан биргаликда Жиру Жаҳон чемпионатида (2018) ғолиб чиқди ва Европа чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди (2016).
LiveБарчаси