Франция Арманистонга бошқалар сотиб ололмайдиган ҳарбий техникаларни бермоқчи

Олам

image

Расмий Париж Ереванга бошқалар ололмайдиган ҳарбий техникани беради. Бу ҳақда Франциянинг Арманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Декотиньи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди. 

“Францияда ҳамма давлатлар хоҳлайдиган ҳарбий техника бор. Франция эса уларни фақат Арманистонга етказиб беради”, деган Декотиньи “Politico” нашрининг “Франция учувчисиз ҳарбий радарларга эга” номли мақоласини илова қилганча.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 февраль куни Арманистоннинг “Past” нашри Ереван томонидан Ҳиндистон, Франция ва бошқа давлатлардан сотиб олинган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозлар арман армияси стандартларига жавоб бермаслиги ва сифатсизлигини ёзиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 февраль куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян рафиқаси Анна Акопян ҳамроҳлигида икки кунлик амалий ташриф билан Францияга борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий техника Арманистон Оливье Декотиньи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг