Пашинян рафиқаси билан Парижга кетди
Олам
−
21 Февраль
5981Бугун, 21 февраль куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян рафиқаси Анна Акопян ҳамроҳлигида икки кунлик амалий ташриф билан Францияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Арманистон Бош вазири Никол Пашинян рафиқаси Анна Акопян билан икки кунлик амалий ташриф билан Францияга жўнаб кетди. Бугун Бош вазир Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Пашинян ва Макрон кечқурун Франциянинг энг буюк сиймолари пантеонига Қаршилик ҳаракатининг арман қаҳрамони Мисак Манушян ва унинг рафиқаси Мелине қолдиқларини дафн этиш жараёнида иштирок этади.
Шунингдек, Пашинян ташрифи давомида Франция Сенати раиси Жерар Ларшер, Бош вазир Габриэль Атталь ва Париж мэри Анн Идальго билан ҳам учрашади.
LiveБарчаси