Франция ҳам Россия билан G8'га қайтишни рад этди

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Россия иштирокида G8 форматига қайтиш ғоясига қўшилмайди. Бу сўзларни сиёсатчи кеча, 16 февраль куни Франциянинг LTI телеканалига берган интервьюсида айтди.

“Бугун буни тасаввур қилиб бўлмайди”, деди Барро.

Унинг сўзларига кўра, “Катта еттилик” “энг йирик ва ривожланган демократик давлатлар”ни бирлаштирган бўлса, Россия ўзини “камроқ демократия” сифатида кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Барронинг сўзларига кўра, агар Украинада “адолатли ва мустаҳкам тинчлик”ка эришилса, Москва иштирокида G8 форматига қайтиш имкониятини инкор этиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 13 февраль куни Россия иштирокида G8 форматига қайтиш тарафдори эканини айтганди. У 1997 йилдан 2014 йилгача G8 аъзоси бўлган. Қрим аннексия қилинганидан кейин уюшма G7 форматида ишлашда давом этди. Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Трампнинг таклифига қарши чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция G7 Жан-Ноэль Барро G8

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг