Фоторепортаж: Озарбайжонда Ғалаба паради бўлиб ўтмоқда

Олам

image

Бугун, 10 декабрь куни Озарбайжон Тоғли Қорабоғда бир ярим ой давом этган қуролли тўқнашув ва қарийб 30 йилдан кейин Озарбайжон ерларининг Арманистон мустамлакасидан қайтариб олинганини тантана қилмоқда. Ҳозирда Баку шаҳридаги Озодлик майдонида Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар берилганидек, ушбу парадда қатнашиш учун Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Биринчи хоним Эмине Эрдўған ҳам Озарбайжонга етиб келди.


Ғалаба парадида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, унинг рафиқаси – вице-президент Меҳрибон Алиева, қизлари – Орзу ва Лейла Алиева ҳамда ўғли Ҳайдар Алиев иштирок этмоқда.

Ғалаба парадида иштирок этиш учун Туркиядан катта делегация ташриф буюрган. Булар орасида Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу ва Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам бор. 

Парадда 150 га яқин техника намойиш этилади. Улар орасида биринчи бор тақдим этиладиган ракета учириш мосламалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Озарбайжон Ғалаба паради

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг