Эрдўған Ғалаба парадида қатнашиш учун Озарбайжонга келди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан, расмий ташриф билан Озарбайжон пойтахти Бакуга келди. Президент бугун, 10 декабрь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади. Бу ҳақда Туркия Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Ягуб Эюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Рамиз Ҳасанов ва Туркиянинг Бакудаги элчиси Эркан Ўзорал кутиб олган.

Туркия Президенти Эрдўған Озарбайжонда дастурнинг биринчи қисмида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев томонидан ўтказилган зиёфатда қатнашган. Шунингдек, Туркиянинг Биринчи хоними Эмине Эрдўған ва Озарбайжон Президенти Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳам зиёфатда иштирок этган.

Туркия Президентининг ташрифи тўғрисида Озарбайжон Президентининг Матбуот хизмати ҳозирча бирор маълумот тақдим этмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 10 декабрь куни Озарбайжон Тоғли Қорабоғда бир ярим ой давом этган қуролли тўқнашув ва қарийб 30 йилдан кейин Озарбайжон ерларининг Арманистон мустамлакасидан қайтариб олинишини тантана қилиши хабар қилинганди. Парадда 150 га яқин техника намойиш этилади. Улар орасида биринчи бор тақдим этиладиган ракета учириш мосламалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам бор.

Кейинчалик, ушбу ғалаба парадида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам қатнашиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Эрдўған Парад

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг