Фоторепортаж: Москва қор остида қолди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳри ва вилоятини рекорд даражада қор қоплаб олди. Маҳаллий аҳоли анчадан бери пойтахт кўчаларида бундай миқдордаги қорни кўрмаган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, об-ҳавонинг бу даражада ёмонлашишига “Волькер” циклони сабаб бўлган. Айнан ушбу циклон Марказий Россияга 20 метр/секунд тезлик билан эсган шамол аралаш қорни олиб келган. 

Синоптикларнинг фикрига кўра, 13 февраль куни кундузи Москвада ойлик ёғингарчилик миқдорининг 65 фоизидан кўпроқни ташкил этган. Қорнинг шиддати эса фақат якшанба оқшомига бориб тўхтайди. 

Йиғилган қор ва қаттиқ совуқ Москва кўчаларида ўнлаб йўл транспорт ҳодисалари ҳамда узундан-узун тирбантликларга сабаб бўлган.

Одамлар ўз вақтида уйларига етиб бориши учун расмийлар қўшимча жамоат транспортларини ишга туширган. Шунингдек, шаҳар йўлларидаги вазиятни яхшилаш учун аҳолини шахсий автомобиллардан воз кечиш ҳамда автобус ва поезд каби жамоат транспортидан фойдаланишга чақирган.

Айни пайтда, Москва метроси ва ҳалқа йўли нормал режимда ишламоқда.

Баъзи бир ер усти транспорт йўналишларида об-ҳаво шароити туфайли узилишлар юзага келмоқда.

 

 

“Бундай вазиятда айниқса, оғир юк автомобиллари қийналади. Улар йўлнинг тепа қисмларига чиқа олмай, пастга қараб сирпанади ёки бир жойда туриб қолади. Оқибатда уларнинг ортидан узун “дум” ҳосил бўлади”, дейилади Россия Транспорт департаменти баёнотида.

Хабарларга кўра, 13 февраль куни қўшимча равишда 12 минг киши қор ёғиши оқибатларини бартараф этиш учун кўчага чиққан.

Фавқулотда вазиятлар бўйича коммисия аҳолини уйда қолишга ҳамда қаттиқ совуқ ва қор ёғишидан огоҳ бўлишга чақирган.

Қор ёғиши оқибатида Москва аэропортларида парвозлар жадвали ҳам ўзгарди. 13 февраль куни Москвадан учиши керак бўлган 37 та рейс кечиктирилган, яна учтаси бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва қор Фоторепортаж

Баҳолаганлар

556

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг