Фото: Тошкент “ўзини яккалаш режими”га ўтди
Жамият
−
07 Апрель 2020
18766Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида жорий этилган ўзини яккалаш тартиби мажбурий бўлиб, бугундан бошлаб Тошкентда мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя қилинишини назорат қилувчи доимий ЙПХ постлари ташкил этилди.
Тошкент ИИББнинг маълум қилишича, улар жами 61 та постдан иборат бўлиб, 42 та постда ППХ махсус автобуслари мавжуддир ҳамда қолган постлар ППХ деб номланган кабиналар билан таъминланган.
Бундан ташқари, ҳар бир автотранспорт воситаси Кичик халқа йўли бўйлаб доимий ЙПХ постидан ўтиши учун карантин режимига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида 75 та иккинчи даражали йўллар ёпилди.
Ушбу постларда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан бирга Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ҳам бирга хизмат олиб боришмоқда.
Маълумот учун, 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқариш тақиқланди. 6 апрель соат 6:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланди.
LiveБарчаси