Ёқимли ҳидлар хотирани мустаҳкамлаши аниқланди
Саломатлик
−
07 Март 2020
5034Маълум бўлишича, инсон хотирасини тушида бошқариш мумкин: тадқиқотчилар мияда хотираларни сақлашга имкон берадиган усулни ишлаб чиқди.
Хабарларга кўра, Тель-Aвив университети мутахассислари ва уларнинг Вейцман институтидаги ҳамкасблари томонидан ишлаб чиқилган услуб уйқу пайтида бош мияда хотираларни сақлашга имкон беради.
Усулнинг ўзига хослиги шундаки, у мияга таъсир қилувчи ёқимли ҳидларга асосланган. Тадқиқотчилар уйқу хотирага қандай ёрдам беришини аниқлади. Таъкидланишича, ушбу тадқиқот бош мия жароҳатини олган ёки травмадан кейинги стресс ҳолатига тушган беморларга ёрдам беради.
Ҳақиқат шундаки, тушда хотиранинг консолидацияси (бирлашуви, мустаҳкамланиши) юз беради. Яъни, маълумотни узоқ муддат сақлаш учун нейронлар хотирага бирлашади. Бу жараён қандай ўтиши ҳамиша сир бўлиб келган. Энди олимлар ушбу механизмни тушунтиришга муваффақ бўлди.