Флойдни ўлдиришда айбдор деб топилган собиқ полициячи нимадан норози?
Олам
−
05 Май 2021
8170Афроамерикалик Жорж Флойднинг қотиллигида айбдор деб топилган Миннеаполис полициясининг собиқ ходими Дерек Шовен суддан ишни қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берган.
Талаб Шовеннинг адвокати Эрик Нельсон томонидан қўйилган.
Апелляцияга кўра, ўтган суд жараёнида судланувчининг ҳуқуқидан фойдаланилмаган.
Аввалроқ, Жорж Флойдни ўлдиришда айбланаётган собиқ полициячи Дерек Шовен барча моддаларда айбдор деб топилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд Шовен томонидан ўлдирилган. Интернетда собиқ полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалган. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь