Флорида фожиаси: 7 ёшли қизнинг жасади топилди 

Олам

image

Флорида штатида (АҚШ) турар жой биноси қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, 126 киши ҳанузгача топилмаган. Бу ҳақда BBC News деб хабар бермоқда.  

Агентликнинг расмийларга иқтибос келтиришича, қутқарув хизматлари бино остидан ўт ўчирувчининг 7 ёшли қизининг жасадини топган. Бу 12 қаватли бино қулаши оқибатида вафот этган учинчи бола. 

Таъкидланишича, бино йиқилганига 9 кун бўлгани, ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, қутқарув гуруҳлари тирик қолганларни қидиришни давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бино қулаши натижасида бедарак йўқолган фуқароларнинг баъзи қариндошлари воқеа жойига келган АҚШ Президенти Жо Байдендан шаҳарни тарк этишини талаб қилишганди.  

Маълумот ўрнида, 24 июнь куни АҚШнинг Флорида штатининг Сарфсайд шаҳрида 12 қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Ҳодисада кўп қаватли бинонинг ярми тўлиқ, иккинчиси қисман қулаган. АҚШ Президенти Жо Байден ушбу вазият юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилди. Давлат раҳбари штатга федерал ёрдам кўрсатишни буюрди. Шунингдек, у Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига зарур фавқулодда чораларни амалга оширишда ёрдам беришга ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ресурсларни ўз хоҳишига кўра сафарбар этишга ваколат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ бино

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг