ФҚБ Нью-Йорк мэрининг Ўзбекистон билан алоқасини текширмоқда

Олам

image

Нью-Йорк мэри Эрик Адамснинг Ўзбекистон билан алоқаси Федераль қидирув бюроси томонидан текширилмоқда. Бу ҳақда “New York Daily News” ҳабар берди.

Эрик Адамс Федераль прокурорлар томонидан турк амалдорлари ва ишбилармонларидан сайловолди ташвиқоти учун ноқонуний молиявий ёрдам олишда айбланмоқда.

Шунингдек, ҳокимият манфаатларини суиистеъмол қилгани учун унинг яна бешта хорижий давлат билан алоқаси текширилмоқда. Бу давлатлар: Исроил, Хитой, Қатар, Жанубий Корея ва Ўзбекистондир.

Эрик Адамс матбуотнинг мавжуд вазият юзасидан саволларига жавоб берар экан, чет давлатлар билан ўзаро дўстона муносабатларининг ғайритабиий деб баҳоланаётганидан ҳайратдалигини билдирди.

“Исроилдан ташқари  энг катта яҳудий аҳоли Нью-Йоркда яшайди. Ҳа, кўп мамлакатлар билан бўлгани каби Исроил билан ҳам яхши муносабатдаман. Шерикларимиздан бири бўлган Исроил билан муносабатларимиз борлигининг нимаси ажабланарли?”, деди у.  

Федераллар бир қатор масалаларни, жумладан, Адамснинг Туркияга кўп марталик сафарлари, Туркия билан алоқаси бўлган хайрия кампанияси ва бошқаларни кўриб чиқмоқда.  Нашрнинг ёзишича, Нью-Йорк шаҳрида Туркия консуллигининг очилишини тезлаштиришда Адамснинг қўли бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 20 йиллик полициячи Эрик Адамс 2021 йил 4 ноябрь куни  Нью-Йорк мэри этиб сайланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, ўткан йили Нью-Йоркка борган Ўзбекистон расмийларидан ўша пайтдаги Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов шаҳар мэри билан учрашган.

Марям Чориева

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Нью-Йорк ФҚБ Эрик Адамс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг