Финлар Россия билан чегарани очади, лекин тўлиқ эмас
Олам
−
13 Декабрь 2023
4174Финляндия ҳукумати биринчи бўлиб мамлакат жануби-шарқидаги Россия билан чегарада учта пунктларини очишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Финляндиянинг “Ilta-Sanomat” газетаси ўз манбасига таяниб ёзди.
“Ҳукумат Финляндия жануби-шарқида – Ваалимаа, Нуйямаа ва Иматрада чегара пунктларини очиш тўғрисида қарор қабул қилмоқчи”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, янги тартиб 13 декабрдан 14 декабрга ўтар кечаси кучга киради.
Нашрнинг ёзишича, бунга сабаб – Финляндия фуқаролари ва дипломатларига чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиш имкониятини беришдир.
Бир кун аввал Финляндия Ташқи ишлар вазири Элина Валтонен агар вазият нормаллашса, Россия-Финляндия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари босқичма-босқич очилишини айтганди.
Маълумот ўрнида, Финляндия ҳукумати жорий йилнинг 30 ноябрь куни Россия билан чегарадаги барча пунктларини ёпганди. Хелсинки эса ўз ҳаракатларини учинчи давлатлардан қочқинлар оқимига муносабат сифатида оқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эстония ҳам Россия билан чегарасини ёпиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси