Филиппин қисқартирилган иш ҳафтасини жорий этади
Олам
−
08 Март 2799 1 дақиқа
Филиппин ҳукумати Яқин Шарқдаги вазият кескинлашуви фонида электр энергиясини тежаш мақсадида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Эртага, 9 мартдан бошлаб мамлакатдаги давлат муассасалари вақтинча янги иш тартибига ўтади. Бундай қарорни мамлакат Президенти кичик Фердинанд Маркос Форс кўрфазидаги уруш туфайли жаҳон бозорида ёқилғи нархи кўтарилаётгани сабабли қабул қилган.
Қисқартирилган иш ҳафтаси фавқулодда хизматлар, масалан, полиция, ўт ўчирувчилар ва аҳолига тезкор ёрдам кўрсатувчи бошқа идораларга дахл қилмайди.
“Қисқартирилган иш ҳафтаси вақтинчалик бўлиб, у фавқулодда хизмат кўрсатувчиларга, жумладан, полиция, ўт ўчирувчилар ва аҳолини бевосита қўллаб-қувватловчи бошқа идораларга тааллуқли бўлмайди”, дейди Президент.
Шу билан бирга, ҳукумат давлат тузилмаларидан электр энергияси ва ёқилғи сарфини 10–20 фоизга камайтиришни талаб қилган.
Бунгача таҳлилчилар нефть нархининг кескин кўтарилишини прогноз қилган эди. Нарх ошишининг асосий сабаби сифатида Ҳормуз бўғозининг тўсилиб қолиши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро фонида Индонезия АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” таркибидан чиқиш билан таҳдид қилган биринчи давлат бўлгани хабар қилинганди. Мамлакат расмийлари агар ушбу орган фойда келтирмаса ва давлат манфаатларига зид бўлса, Жакарта кенгашдан чиқишини билдирди.
Live
Барчаси