Индонезия “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш билан таҳдид қилди
Олам
−
07 Март 6466 1 дақиқа
Индонезия АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” таркибидан чиқиш билан таҳдид қилган биринчи давлат бўлди. Мамлакат расмийлари агар ушбу орган фойда келтирмаса ва давлат манфаатларига зид бўлса, Жакарта кенгашдан чиқишини билдирди. Бу ҳақда кеча, 6 март куни Республика Халқ Маслаҳат Мажлиси раиси Аҳмад Музани маълум қилди.
Индонезия Ташқи ишлар вазири Сугионо Жануби-Шарқий Осиёнинг ушбу мамлакати қўшин етказиб берувчи асосий иштирокчи бўлган бирлашма доирасидаги Ғазо бўйича музокаралар Яқин Шарқдаги уруш туфайли тўхтатилганини билдирган.
“Барча муҳокамалар тўхтатилди, чунки бутун эътибор Эрондаги вазиятга қаратилди. Шунингдек, биз ҳужумга учраётган Форс кўрфазидаги дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашамиз”, дейди у.
Индонезия апрель ойи бошигача таклиф этилаётган кўп миллатли тинчликпарвар кучлар таркибида Ғазо секторига юбориш учун 1000 нафар ҳарбий хизматчини тайёрламоқда.
Индонезия ҳукумати Ғазо секторидаги вазиятни тартибга солиш учун ташкил этилган халқаро “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш эҳтимоли ҳақида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан кейин ўйлай бошлаган. Бу ҳақда Халқ маслаҳат конгресси раиси Аҳмад Музани ҳам маълум қилган.
Live
Барчаси