FIFA президенти Парижда Ўзбекистон делегацияси билан учрашди (видео)
Спорт
−
31 Июль
6237Кеча, 30 июль куни Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Парижда жойлашган ташкилот офисида Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашди ва бу ҳақда ўзининг расмий саҳифасида пост қолдирди.
“Ўзбекистон Марказий Осиёда FIFA доирасидаги халқаро мусобақани қабул қиладиган биринчи давлат бўлади, мамлакат 14 сентябрдан 6 октябргача FIFA Футзал Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилади. Мен ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун миннатдорчилик билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман”, дейди Инфантино.
FIFA президенти, ўзининг хабарида, шунингдек, бугунги тадбир давомида Ўзбекистонга FIFA Футзал Жаҳон чемпионати расмий кубогини топширганлигини қайд этган. Бундан ташқари, Парижда жойлашган офисдаги музей ҳақида айтиб, у ерда Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридаги экспонатни кўриш ёқимли бўлганлигини таъкидлаган.