FIFA футболни ривожлантириш учун 6,35 млрд доллар ажратишмоқчи
Спорт
−
17:35 287 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) келгуси тўрт йиллик даврда футболни ривожлантириш дастурларига ажратиладиган маблағ миқдорини 6,35 миллиард долларга етказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Манбага кўра, FIFA ўз молиявий захираларидан 3,5 миллиард доллардан ортиқ маблағни ушбу мақсадлар учун йўналтиришни режалаштирмоқда. Ташкилотнинг 2022-2026 йиллардаги даромади қарийб 15 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Бу аввалги прогнозлардан анча юқори кўрсаткичдир.
Таклифга мувофиқ, FIFA’га аъзо бўлган 211 та миллий футбол федерациясининг ҳар бири, жумладан Ўзбекистон ФА ҳам келгуси тўрт йил давомида 25 миллион долларгача маблағ олиши мумкин. Бу аввал режалаштирилган 10 миллион доллардан анча кўп.
Шунингдек, олтита қитъа конфедерациясининг ҳар бирига 99 миллион доллардан ажратиш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни FIFA президенти Жанни Инфантино қитъа конфедерациялари раҳбарларига мазкур таклиф юзасидан мактуб йўллаган. Режага кўра, таклиф FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилишида якунийлаштирилиб, 2027 йил март ойида ташкилот конгрессида тасдиқланиши керак.
Маълумот учун, Жанни Инфантино 2016 йилдан буён FIFA президенти сифатида фаолият юритиб келади. У кўплаб танқидларга қарамай 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловда FIFA президенти лавозимига қайта сайланиш ниятида эканини билдирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь