FIFA Эронга мундиалда иштирок этиш бўйича кафолат беради
Спорт
−
14:57 739 2 дақиқа
Бугун, 16 май куни Халқаро футбол федерацияси (FIFA) бош котиби Маттиас Графстрем Истанбул шаҳрида Эрон ва Ироқ футбол федерациялари вакиллари билан учрашади ва Эрон терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан кафолат беради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учала учрашувини ҳам Америка Қўшма Штатларида ўтказиши режалаштирилган. Бироқ Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин жамоанинг мусобақадаги иштирокига оид саволлар пайдо бўлганди.
Жорий йилнинг апрель ойининг охирида Меҳди Тожга Ванкувер шаҳрида ўтадиган FIFA йиғилишига қатнашиш учун Канадага киришга рухсат берилмади. Бунга унинг Канада ва Америка Қўшма Штатларида террорчи ташкилот сифатида тан олинган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқалари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шунингдек, Меҳди Тож Эрон терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионати учун Америка визаларини олмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, Ироқ терма жамоасининг 5 нафар футболчисига ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШ визаси берилмагани маълум бўлди.
Маълумот учун, Эрон мусобақа гуруҳ босқичида Лос-Анжелесда иккита ва Сиэтлда битта учрашув ўтказади. Эрон гуруҳда Бельгия, Миср ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Live
Барчаси