Февралда нархлар қанчага ўсгани маълум бўлди

Жамият

image
Ўзбекистонда пулнинг қадрсизланиш даражаси камая бошлади north_east

Ўзбекистонда пулнинг қадрсизланиш даражаси камая бошлади

2020 йилнинг февралида истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,8 фоизни ташкил этди.

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки икки ойи давомида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,4 фоизга ўсди.  2019 йилнинг февраль ойига нисбатан нархлар ва тарифлар 13,5 фоизга ошди.

Йирик гуруҳлар кесимида нархларнинг ўзгариши натижаларига кўра, нархлар ва тарифларнинг ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, жорий йилнинг февраль ойида нархлар 1,3 фоизга кўтарилган. Бу вақтда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,6 фоизга ва хизматлар 0,3 фоизга ошган. 

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 2,4 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоиз, хизматлар 0,6 фоизга ошди. 

2020 йилнинг февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,3 фоизга кўтарилди ёки ўтган ойдаги мос кўрсаткичга нисбатан 0,3 даражага юқори бўлди. 

Кузатилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида ой давомида мева-сабзавотлар (3,2 фоиз), гўшт, парранда гўшти ва балиқ (1,9 фоиз), нон маҳсулотлари ҳамда спиртли ичимликлар (0,8 фоиздан), 2019- йилнинг охирига нисбатан эса мева-сабзавотлар (7,2 фоиз), шунингдек, гўшт, парранда гўшти ва балиқ (2,3 фоиз) маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада қимматлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

инфляция Февраль

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг