Ўзбекистонда нархлар пасайгани айтилди. Ишонасизми?
Жамият
−
15 Май 4506 2 дақиқа
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда умумий йиллик инфляция 7 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан бироз пасайиш трендини кўрсатди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп хизматлар секторининг нархлари ортган. Масалан, сартарошхона, шифохона, транспорт, таълим каби хизматлар нархи йилига 12 фоизга ошган. Бунда электр энергия, тармоқ ва суюлтирилган газ нархларининг ошиши таъсирисиз умумий инфляция 5,8 фоизга, хизматлар инфляцияси эса 6,9 фоизга тенг бўлган. Бу бошқа кўрсаткичларга қараганда икки баравар юқори дегани. Шу билан бирга, кейинчалик хизматлар нархи ҳам пасайиш кўрсатган.


Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг инфляцияси 5,9 ва 5,2 фоизга тенг бўлган. Озиқ-овқат бозорида эса аксинча, унинг ўтган ой учун базавий инфляцияси тезлашган. Бунга асосий сабаб қилиб гўшт, шакар, буғдой уни ва картошканинг қимматлашгани кўрсатилган.
Иқтисодчилар кўп ишлатадиган “базавий инфляция” – мавсумий ва энергия нархлари таъсирини олиб ташлаган ҳолда ҳисобланган кўрсаткич бўлиб, у иқтисодиётнинг “ҳақиқий ҳароратини” ўлчайди. Апрелда мана шу умумий базавий инфляция 5,6 фоизгача тушган. 2024 йилда у 9,8 фоиз бўлганини эсга олинса, бу сезиларли ўзгариш.
Регулятор маълумотларига кўра, апрель ойида йиллик инфляция фоизининг пасайиш фонида ҳали нархлар ошиши давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошиши ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси