Ўзбекистонда пулнинг қадрсизланиш даражаси камая бошлади

Жамият

image

Жорий ийлнинг январь ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Таққослаш учун, 2019 йил худди шу даврда инфляция 1,5 фоиз, 2018 йил январида 2,7 фоиз, 2017 йил илк ойида эса 1,5 фоиз бўлган.

“Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Биз фақатгина инфляция билан курашиш мумкинлигини кўряпмиз холос.

Инфляцияга таъсир этувчи бир нечта номонетар омиллар ҳали ҳам нейтрализация қилинмаган. Ишлашимиз керак, асосийси - инфляцияни ўтган йилгига нисбатан пасайтириш эҳтимоли анчагина юқори”, деб ёзди Қўчқоров Twitter саҳифасида.

Маълумот учун, мамлакатда инфляция даражаси 2021 йилда бир хонали сонга тушиши, 2023 йилга бориб эса 5 фоизлик таргетга эришилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Қўчқоров инфляция

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг