Фернандеш ассистлар бўйича АПЛ рекордини янгилади
Спорт
−
25 Май 594 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Премьер-лиганинг сўнгги турида “Брайтон”га қарши учрашувда (1:0) голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа Бруну ассистлар бўйича АПЛ рекордини янгилади.
Ўйиннинг 33-дақиқасида Фернандеш бурчакдан узатган тўпини Патрик Доргу голга айлантирди. Бу голли пас 31 ёшли португалиялик футболчи учун мавсумдаги 21-ассист бўлди ва у Премьер-лиганинг янги рекордини ўрнатди.
Бунгача лига рекорди Тьерри Анри ва Кевин де Брюйнега тегишли эди. Уларнинг ҳар бири бир мавсумда 20 тадан голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Бруну Фернандеш 2020 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” сафида тўп суриб келмоқда. 2025-2026 йилги мавсумда у Премьер-лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бруну Фернандеш Премьер-лиганинг 2025-2026 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Live
Барчаси