Бруну Фернандеш АПЛда мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Спорт

image
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг 2025-2026 йилги мавсумидаги энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.

Бруну Фернандеш ҳимоячи Неманья Видич 2011 йилда ушбу мукофотни қўлга киритганидан бери Премьер-лиганинг мавсум футболчиси совринини олган “Манчестер Юнайтед”нинг илк ўйинчиси бўлди.

Фернандеш жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Таъкидлаш жоиз, “Манчестер Юнайтед” Премьер-лигадаги сўнгги беш учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонган ва биттасида дуранг ўйнади.

Фернандеш Премьер-лигада бир мавсум давомида энг кўп голли узатма берган футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Мавсум якунланишига яна бир тур қолган бўлиб, “Манчестер Юнайтед” эртага, 24 май куни “Брайтон”га қарши майдонга тушади. Жамоанинг “Брайтон”га қарши сўнгги учрашуви эса турнир жадвали нуқтаи назаридан аҳамиятсиз ҳисобланади.

Маълумот учун, ўтган мавсум ушбу мукофот “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ қўлга киритганди.

Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Премьер-лига Бруну Фернандеш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг