“Челси” АПЛда кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилди

Спорт

−

visibility337 timer1 дақиқа

image

Кеча, 27 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 12-турида “Ноттингем Форест” ўз майдонида “Челси”ни мағлуб этди. Ноттингем шаҳрида бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 5-дақиқада очилди. “Ноттингем Форест” ҳужумчиси Игор Жезус жамоасини олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада Морган Гиббс-Уайт пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Уч дақиқа ўтиб, Эмануэл Эмега “Челси”нинг биринчи голини киритди. 72-дақиқада Гиббс-Уайт ўзининг иккинчи голини уриб, мезбонларнинг устунлигини янада оширди. 89-дақиқада Эмега дубль қайд этди, бироқ бу “Челси”ни мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.

Шу тариқа, “Челси” Англия Премьер-лигасида кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилди. Жамоа 16 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. 12 очко жамғарган “Ноттингем Форест” эса 14-ўринга кўтарилди.

“Челси” кейинги учрашувини жорий йилнинг 2 декабрь куни ўз майдонида турнир жадвалининг сўнгги ўрнида бораётган “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади. “Ноттингем Форест” эса шу куни сафарда “Халл Сити” билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг