АПЛнинг 4 клуби “Барселона” футболчиси учун 100 млн евро таклиф қилди

Спорт

−

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга Премьер-лиганинг тўртта клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “FootballTransfers” нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, 23 ёшли футболчига энг катта қизиқиш “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” томонидан билдирилган.

Манбага кўра, Лондон клуби ёзда Фермин учун 70 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Барселона” бу суммани етарли деб ҳисобламаган ва таклифга жавоб ҳам қайтармаган. Ҳозирда каталонияликлар 100 миллион евролик таклифларни олган. Футболчининг ўзи эса бу қизиқишларга бефарқ ва жамоада қолиш ниятида.

Ферминнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Унда футболчини 500 миллион евро эвазига сотиб олиш банди ҳам мавжуд.

Хабарларга кўра, “Барселона” ушбу шартларни эскирган деб ҳисобламоқда ва шартномани қайта кўриб чиқиш учун футболчининг вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг