Пара Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қандай рекордлар ўрнатди?

Sport

−

image

Бугун, 24 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Ортда қолган мусобақалар давомида ўзбекистонлик спортчилар 1 та жаҳон, 7 та Пара Осиё ўйинлари ва 5 та қитъа рекорди янгиланди.

Пара оғир атлетика баҳсларида Рўза Қўзиева 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида 152 килограмм натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Ақидахон Ахтамова эса 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида 128 килограмм тошни кўтариб, Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади.

Пара сузишда ҳам Ўзбекистон вакиллари юқори натижаларга эришди. Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузишда S13 тоифасида 58,43 сония, Лолахон Кодирова эса 50 метрга эркин усулда сузишда S5 тоифасида 37,88 сония натижа қайд этиб, Осиё рекордларини ўрнатди.

Пара енгил атлетика баҳсларида ҳам рекордлар силсиласи давом этди. Мадина Мухторова ядро улоқтиришда 9,10 метр, диск улоқтиришда 25,59 метр натижа кўрсатди. Наврўза Аҳмадова эса ядро улоқтиришда 10,02 метр, диск улоқтиришда 30,11 метр натижа билан Пара Осиё рекордларни янгилади.

Шаҳинахон Йигиталиёева найза улоқтиришда 44,99 метр, Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,04 метр натижа қайд этди. Маҳлиё Акрамова клаб улоқтиришда 24,08 метр, Қудратиллоҳон Маъруфхўжаев диск улоқтиришда 57,39 метр, Достон Қаҳҳоров 400 метрга югуришда 54,42 сония натижа билан Пара Осиё ўйинлари рекордларини янгилади. Бобуржон Омонов ядро улоқтиришда 13,07 метр, Баротжон Бахтиёров эса 15,98 метр натижа қайд этиб, мусобақа рекордчилари сафидан жой олди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси V ёзги Пара Осиё ўйинларида 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этди ва якунда 145 та медаль (45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза) билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Таққослаш учун, ўзбекистонлик спортчилар 2023 йилда ўтказилган Ханчжоудаги Пара Осиё ўйинларида жами 79 та медаль қўлга киритганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends