Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 145 та медаль билан якунлади (видео)

Sport

−

image

Кеча, 24 октябрь куни Японияда Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада жами 145 та медаль – 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медалини қўлга киритди. Натижада делегация Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистоннинг Пара Осиё ўйинларидаги тарихий энг яхши натижаси бўлди.

Мусобақада спортчилар жаҳон ва Осиё рекордларини янгилаш билан бирга, Пара Осиё ўйинлари рекордларини ҳам ўрнатишди. Делегация таркибидаги 15 ёшли Бобурбек Тоштемиров эса мусобақанинг энг ёш чемпиони сифатида тарихга кирди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этди.

Таққослаш учун, ўзбекистонлик спортчилар 2023 йилда Ханчжоуда ўтказилган Пара Осиё ўйинларида 79 та медаль – 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза медалини қўлга киритган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends