Фермер Музработ туманига ҳоким этиб тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь
13135Сурхондарё вилояти Музработ туманига Алишер Қурбонович Қурбонов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
Сессияда вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмоилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Алишер Қурбонович Қурбонов номзодини Музработ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Маълумот учун, Алишер Қурбонов 1973 йилда Музработ туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденция.
Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Қурбонов “Amirqulbobo KAA” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобур Йўлдошович Абубакиров Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланганди.
LiveБарчаси