Музработ ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
23 Май 13533 1 дақиқа
Ўтган йили сентябрь ойидан бери Сурхондарё вилоятидаги Музработ туманини бошқариб келаётган Алишер Қурбонов туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини шу пайтгача “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори сифатида ишлаб келган Абдулла Маматқулов эгаллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 23 май куни Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди ҳамда Музработ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталди.
Сессия давомида шу вақтга қадар Музработ тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу лавозимга Абдулла Абдумўминович Маматқулов номзодини таклиф этди. Таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Маълумот учун, Абдулла Маматқулов 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, “Сурхондарёсувқурилишинвест” ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритган.
Live
Барчаси