Федерерга қарши кортга чиқишни истайман – Надаль
Спорт
−
02 Февраль 2022
3082Теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 21 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль швейцариялик Рожер Федерернинг сўзларига изоҳ берди.
Аввалроқ Федерер Надалнинг Австралия очиқ чемпионатидаги ғалабасидан сўнг, азалий рақибини табриклаган эди.
“Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади. Рожер билан ажойиб муносабатларга эгамиз. Биргаликда кўплаб ютуқларга эришдик ва теннис тарихида кўплаб ажойиб дақиқаларни бошдан кечирдик. Мен Федерер фаолиятининг бир қисми бўлишдан фахрланаман. Ундан бундай хабар олиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Рожерга энг яхши тилакларимни тилайман. У бкни билади. Мен чин дилдан умид қиламанки, биз ҳали ҳам муҳим ўйинларда бир-биримизга қарши ўйнаймиз”, дейди Надаль.
Икки теннисчи барча мусобақалар давомида 40 марта ўзаро баҳс олиб борган. 24 матчда Надаль, 16 ўйинда эса Федерер ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Рафа жорий йилнинг 30 январь куни испаниялик теннисчи “Australian open” турнирининг ҳал қилувчи баҳсида россиялик Даниил Медведевни 2:6, 6:7 (5:7), 6:4, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу натижа эвазига Надаль фаолияти давомида 21-марта “Катта Дубулға” турнирида ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди ва швейцариялик Рожер Федерер ҳамда сербиялик Новак Жоковични ортда қолдирди. Бунга қадар испаниялик ракетка устаси Австралия очиқ чемпионатида 5 марта финалгача етиб келган бўлса-да, фақат бир марта, 2009 йилда чемпион бўлган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь