Australian Open-2023 барча “Катта дубулға” турнирлари орасида рекорд ўрнатди

Спорт

image

2023 йилги теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати мухлислар ташрифи бўйича “Катта дубулға” туркумидаги барча турнирлар ичида рекорд ўрнатди

Австралия очиқ чемпионатида баҳсларни трибунадан кузатган умумий томошабинлар сони 839 192 нафарни, саралаш баҳсларини ҳисобга олганда 902 312 нафарни ташкил этди.

2023 йилги турнир Australian Open-2020 рекордини ҳам янгилади. Коронавирус пандемияси бошланишидан олдинги сўнгги йирик мусобақани 812 174 томошабин аренадан кўрганди.

Таққослаш учун, ўтган йилги Уимблдон турнирида 515 164 нафар, Франция очиқ чемпионатида 613 500 нафар, АҚШ очиқ чемпионатида 776 120 нафар теннис ишқибозлари қатнашди.

Бу йилги мусобақани Ник Киргиос, Карлос Алкарас ва Наоми Осака каби етакчи теннисчилар ўтказиб юборган бўлсада, турнир томошабинлар бўйича рекордни янгилай олди. Бундан ташқари, Рожер Федерер ўтган йилнинг кузида фаолиятини якунлаганди. Шунингдек, Australian Open-2023 теннис афсонаси Серена Уильямснинг нафақага чиққанидан кейинги биринчи “Катта дубулға” турнири бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Федерер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг