Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Файзуллаевга Европанинг топ клубларидан қизиқиш бор – манба

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев топ-5 лигалари жамоалари эътиборига тушди. Бу ҳақда “Euro-football” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига Европанинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳозирча ушбу жамоаларнинг номи ошкор қилинмаган. Аввалроқ, Файзуллаев Германиянинг “Бавария” клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Файзуллаев ЦСКА сафида Россия Премьер-лигаси ҳамда Кубоги доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. “Transfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчининг қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиянинг “Галатасарой” клуби Файзуллаевга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Европанинг бир нечта клублари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг