Фарзандларим учун ғалаба қозонишни мақсад қилганман – Холифилд
Спорт
−
11 Сентябрь 2021
3356Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд UFC собиқ чемпиони Витор Бельфорт билан бўладиган жанг ҳақида гапирди. Ушбу баҳс АҚШнинг Флорида штатида 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.
“Болаларим бириничи марта рингда калтакланишимни қабул қила олмасликларини айтганида, улар учун ғалаба қозонишни мақсад қилганман. Мен зарбаларга тайёр бўлганим сабабли ҳам жангга чиқаман. Боксда ўзини ҳимоя қила олиш жуда муҳим. Зарба қабул қилишни ўрганмагунингизча, ҳеч қачон кучли боксчи бўла олмайсиз. Мен буни жуда яхши тушунаман”, дейди Холфилд.
Қайд этиш керакки, кечада Бельфорт билан Оскар де ла Хойя жанг қилиши режалаштирилганди, бироқ мексикалик боксчи коронавирусга чалиниши оқибатида Холифилд варианти тасдиқланди.
Холифилд ва Бельфорт ўртасидаги дуэль кўргазма жанглари мақомини олади ва статистикалар рўйхатига кирмайди. Ушбу жангни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп шарҳлаб боради.
Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Эвандер Холифилд фаолияти давомида 57 та жанг ўтказиб, 44 марта ғалаба қозонган (шулардан 29 тасини нокаут билан), 10 марта мағлубиятга учраган.
Витор Бельфорт эса яримоғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ҳисобланади. 44 ёшли бразилияликнинг ҳисобида 26 ғалаба ва 14 мағлубият бор. У 2018 йилда профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь