Фарғонада ЙПХ ходими Spark'ни тўхтатиш учун ойнасини синдирди
3-саҳифа
−
14 Апрель 2023
12505Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими бўйсунишни истамаган ҳайдовчини тўхтатиш учун унинг автомобили орқа-ён ойнасини синдиргани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 14 апрель куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида содир бўлган. Туманнинг Бекобод қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлида давлат рақами белгисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган Spark ҳаракатланаётгани ҳақидаги хабар ЙПХ инспектори А.А.га келиб тушган.
Инспектор автомобилни тўхтатиш чораларини кўрган. Бироқ ҳайдовчи унинг талабларига бўйсунмай, машинадан тушмаган.
Ушбу вазиятда инспектор мавжуд талабларга асосланиб, куч билан машина ойнасини синдирган ва ҳайдовчини тўхтатиб қолган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда ЙПХ ходими ҳайдовчи билан келишолмай машина ойнасини синдирганди.
LiveБарчаси