Фарғонада томорқасида 450 туп кўкнори эккан онахон ушланди
3-саҳифа
−
03 Июнь 7393 1 дақиқа
Фарғона вилояти Бувайда туманида томорқасида 450 туп кўкнори эккан 67 ёшли онахон ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1958 йилда туғилган Бувайда қишлоғида яшовчи аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 450 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилган тадбирда фуқаро ўз томорқасида 103 туп кўкнори ва 118 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштираётгани маълум бўлган эди. Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро ўз хонадонида 170 туп гиёҳвандлик воситасини етиштириб келаётгани аниқланган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь