Фарғонада сув таъминоти ходимлари калтакланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида сув таъминоти ходимини фуқаро калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Исмоил Шарипов билан боғланди.

Унинг бизга маълум қилишича, жорий йилнинг 15 август куни “Фарғона сув таъминот” АЖ ишчиси С.М. ҳамкасби Б.А. билан Фарғона тумани “Вазиё” маҳалласига хизмат юзасидан борган. У ерда ўзаро келишмовчилик туфайли фуқаро Н.Р. билан жанжал келиб чиққан. Оқибатда Н.Р. ходимлар С.М. ва Б.А.ларга тан жароҳати етказган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчилар олган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона сув таъминоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг