Жиззахда “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах сув таъминоти” АЖ ходимлари тадбиркор ва унинг қўл остида ишловчи ишчилари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов билан боғланди.
 

Муродовнинг бизга маълум қилишича, “Жиззах сув таъминоти” АЖ томонидан тузилган ишчи гуруҳи Дўстлик туманида рейд тадбирини ўтказиш чоғида тумандаги “Фориш” хусусий чойхонасининг иккита филиалида ҳам тадбиркор томонидан сувдан нооқилона фойдаланаётганлиги аниқланган.

Билдирилишича, чойхонанинг биринчи филиалида тадбиркор амалдаги қонунчилик талабларини менсимасдан, онлайн ҳисоблаш ускунаси ҳамда назорат ва давлат стандарти муҳрини ўрнатмай, қонунга хилоф равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келган. Шундай ҳолат бўйича тадбиркор бундан аввал ҳам огоҳлантирилган ва акциядорлик жамиятига етказилган зарарни тўлаш ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштиришда икки ходимни уриб тан жароҳати етказган.

Хусусий чойхонанинг иккинчи филиалида ҳам тадбиркор ҳисоблаш ускунасига назорат тамғасини ўрнатмасдан, сувдан нооқилона фойдаланиб келган.

Аниқланган ҳолат бўйича етказилган зарарни ҳисоблаш ва далолатнома расмийлаштиришда тадбиркор сув таъминоти ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарган. Бундан ташқари, чойхона ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган ходимларни тадбиркор ўз ишчилари билан бирга калтаклаган. Шу билан бирга, ташқарида турган ишчи гуруҳ аъзоларини ҳам оммавий тарзда дўппослашган.

Айни пайтда ходимлар шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит чақирув бўйича келган тез тиббий ёрдам шифокорини калтаклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзсувтаъминот калтаклаш Жиззах сув таъминоти чойхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг