Фарғонада “опий” ва “гашиш” сотган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 6 апрель куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида гиёҳванд модда сотган 2 киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ИИБ ва ДХХ томонидан олиб борилган тезкор тадбирда “қора бозор”даги нархда 150 минг долларга баҳоланган 11 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда, “опий” ва “гашиш”ни жиноятда гумон қилинган 2 нафар шахс 90 минг долларга сотмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирининг фармойиши асосида жорий йилнинг 16 февраль куни Фарғона вилоятида олиб борилган “Тозалаш” комплекс тезкор профилактик тадбирларида навбатдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келган шахслар фаолиятига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Фарғона ИИБ гиёҳванд модда гашиш опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг