Фарғонада онасини уриб, ўлдириб қўйган ўғил 18 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида маст ҳолатда онасини уриб, ўлдириб қўйган ўғилга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Суд маълумотига кўра, Марғилон шаҳрида яшовчи аёл 2011 йилдан бери шаҳар руҳий асаб касалликлар шифохонасида “д” назоратига олинган, муомалага лаёқатсиз деб топилган 1961 йилда туғилган Собирова ўғли билан 2008 йилдан буён бирга яшаб келган. Оилада турли келишмовчиликлар сабабли она ва ўғил ўзаро жанжаллашиб келишган. Хусусан, ўғли Собиров фуқаро Қўзиева билан шарий никоҳдан ўтиб, уни бир неча марта уйга олиб келгани онасига ёқмаган.

Ўтган йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:00 атрофида Собиров маст ҳолатда яшаш хонадонига келган ва онаси билан жанжаллашган. Жаҳли чиққан ўғил қасддан онасининг кўзи ва елкасига бир неча маротаба урган. Оқибатда тан жароҳати олган Собирова воқеа жойида вафот этган.

У онасини ўлдириб қўйгани ҳақида синглисига, у эса ўз навбатида Тошлоқ туман ИИБга хабар берган. Натижада онанинг жасади яшаш хонадонидан топилган.

Фуқаро Собировнинг иши Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судида Собировнинг иши кўриб чиқилди. Онасини уриб ўлдирган ўғил Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. 

Қайд этилишича, Собиров муқаддам отасининг ўлимига ҳам сабабчи бўлиб Марғилон шаҳар судининг 2016 йил 9 февралдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 9 йил озодликдан маҳрум этилган эди.

Суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 60 (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) ва 61 (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддаларига асосан Собировга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг