Фарғонада Nexia ҳайдовчиси автобус шофёрини пичоқлади
3-саҳифа
−
27 Май
7198Фарғона вилоятида енгил автомобиль ҳайдовчиси йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда бугун, 27 май куни Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Nexia русумли машина ҳайдовчиси Фарғона шаҳрига киравериш чорраҳасида турганда йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси унинг орқасидан келган. Содир бўлган тушунмовчилик оқибатида автобус енгил машинани туртган. Бундан жаҳли чиққан Nexia ҳайдовчиси автомашинасидан тушиб, автобус ҳайдовчисини ҳақоратлаган ва қўлида пичоқ билан у томонга юриб келишни бошлаган. Буни кўрган автобус ҳайдовчиси воқеа жойини тарк этган.
Шундан сўнг у автобусдан йўловчиларни тушириб, гаражга борган. У ерда уни Nexia ҳайдовчиси кутиб олган. Аввал улар даҳанаки жанг қилган, сўнг енгил автомобиль ҳайдовчиси пичоқ билан автобус ҳайдовчисига қасддан зиён етказган.
Тергов давомида ҳужум содир этган шахс гиёҳванд моддалар таъсирида бўлгани, шунингдек, илгари бир неча марта судланганлиги аниқланган.
Фарғона шаҳар суди унга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2- қисми, 276-модда (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилонда фуқаро эски адоват ортидан бошқа бир кишига суиқасд қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь