Марғилонда фуқаро эски адоват ортидан бошқа бир кишига суиқасд қилди (видео)
3-саҳифа
−
23 Май
6469Фарғона вилоятида эски адоват ортидан фуқаро бошқа бир кишига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда кеча, 22 май куни Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни Марғилон шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро С.Т. 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига урган ва ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида, С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Жиноятчи ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
“Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25- моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97- моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. Жиноят Процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотинини сеҳр-жоду билан шуғулланишда айблаб, болта билан уриб ўлдирганди. Унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь