Фарғонада Malibu 10 ёшли қизчаларни уриб юборди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Malibu-2’нинг вояга етмаган ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 да вояга етмаган З.А. ўзининг бошқарувида бўлган Malibu-2 русумли автомашинани Қўқон шаҳар Амир Темур кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2016 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаган қизларни уриб юборган. 
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган М.К. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб юборгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг