Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, қийноққа солгани бўйича текширув бошланди
Жамият
−
03 Август 2020
17405Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, уни бир оёқда туришга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 июль куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ холат содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Хабарда келтирилганидек ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Шунингдек вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширувлар якунига кўра, қўшимча хабар берилади.
LiveБарчаси