Фарғонада фуқаро хонадонида юзга яқин дайди итни сақлаб келаётгани маълум бўлди
Жамият
−
06 Сентябрь 2024 16270 1 дақиқа
Фарғона вилоятида фуқаро хонадонида 96 та дайди ит сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари итлар вақтинча сақланаётган ушбу хонадонда бўлиб, ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

Айни пайтда мазкур хонадонда 96 та дайди ит сақланмоқда. Уларга бир кунда 25 килограммгача гўшт ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда.

“Бундан ташқари, бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларнинг кўпайиб кетишининг олдини олишдир”, дейди хонадон эгаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида хонадонида ёввойи шер сақлаган фуқаро жавобгарликка тортилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь