Фарғонада “Эмми” лақабли ит Hyundai'дан тўппонча топди
3-саҳифа
−
03 Апрель
8261Фарғона вилоятида “Эмми” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона чегараси орқали пневматик қурол олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Андархон” чегара божхона пости катта ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан ҳаракатланиб келган фуқаро бошқарувидаги Hyundai русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда “Эмми” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув давомида хизмат ити томонидан махсус белги берилган. Шундан сўнг, белги берилган автотранспорт воситаси салони кўздан кечирилганида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган, қиймати 2 миллион сўмлик 1 дона 4,5 калибрли пневматик тўппонча ва 1 дона пневматик тўппонча газ баллони борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси