Фарғонада Captiva тоғ орасидаги дара йўлда ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 19 январь куни Фарғона вилоятида тоғ орасидаги дара йўлда юрган эркак машинаси билан бирга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 21:00 ларда Фарғона тумани “Ёрдон” МФЙ ҳудудида тоғ орасидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлда 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. Captiva русумли автомобилини ўзбошимчалик билан бошқариб кетаётиб, йўл қор ва сирпанчиқ бўлгани сабабли бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Оқибатда Captiva русумли  автомобиль ҳайдовчиси А.А. “бош мия ёпиқ шикасти – кома ҳолати” тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан А.А. вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидан (АГТКШ) бирида автобус ҳамда Matiz машинаси ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Captiva

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг