Фарғонада бутун бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани, “Обод” МФЙ ҳудудида яшавчи оила (эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи) ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.  

Ҳолат жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 13:00 ларда содир бўлган. Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадоннинг ётоқхона ва ювиниш хоналари қўлбола усулда темирдан ясалган иситиш печига табиий газ тармоғи тортилиб, иситилиб келингани, яшаш хонаси эшик ва дераза ромлари алюминий профилдан ишлангани маълум бўлган.
 
Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлими техник хавфсизлиги муҳандисининг хулосасига кўра, кўздан кечиришда мазкур қўлбола иситиш печларида табиий газ ёқилган ҳолатда бўлгани, унинг дуд бурони ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилгани ва оқибатда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз тарқалишига сабабчи бўлгани кўрсатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаролар М.М ва Н.Ж ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари М.А ва И.Мларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келганлиги аниқланган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 51 ёшли эркак ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш Фарғона ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг