Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2023
5583Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 51 ёшли эркак ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар “Амирқулмерган” МФЙда яшовчи 51 ёшли С.К. ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи Х.К. яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада ҳам уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.
“Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Шамсутдинов.
LiveБарчаси