Фарғонада бозорчилар жанжал кўтариб, йўлни тўсиб қўйди (видео)
3-саҳифа
−
19 Май 13691 2 дақиқа
Бугун, 19 май куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида сотувчи аёллар жойлари тортиб олинганлиги сабабли йўлни намойишкорона тўсиб, машиналар ҳаракатини тўхтатиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қумтепа маҳалласидаги бозорда савдогарлар белгиланган тартибни бузиб, транспорт учун мўлжалланган автотураргоҳда йўловчи ташувчи автотранспортлар ва фуқароларнинг ўтиш йўлакларини тўсган ҳолда савдо қилган. Туман ҳокимлиги ва бозор маъмурияти томонидан уларга ичкарида савдо қилиш таклиф этилиб, бир неча бор огоҳлантирилган. Бироқ савдогарлар огоҳлантиришга қарамай савдони белгиланган тартибга зид равишда давом эттирган.
Бозор маъмурияти томонидан жорий йилнинг 14 май куни савдогарларга автотураргоҳ ҳудудида савдо қилиш таъқиқланганидан сўнг, бир неча нафар аёллар йўл ҳаракатини ноқонуний равишда беркитишга уриниб, омма эътиборини ўзларига қаратган. Воқеа жойига етиб борган ИИО ходимлари томонидан мазкур ҳолат зудлик билан бартараф этилиб, барча иштирокчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Жамоат тартибини бузишга тарғиб қилган ва ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмаган 5 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-(ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ва 201-моддаларига (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) асосан жавобгарликка тортилиб, суд томонидан жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган патир-нон савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида жанжал бўлган эди.
Live
Барчаси