Фарғонада бировнинг YouTube аккаунтини олиб қўйган йигит ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўзганинг YouTube’даги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини ноқонуний равишда қўлга киритган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Унга кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи 20 ёшли Ғ.А. мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида номаълум шахс томонидан 2,5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Ўзбекистон туманида яшовчи 17 ёшли Т.М. содир этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Т.М. жабрланувчи билан Telegram’да танишиб, унинг YouTube видеохостингидаги аккаунтини 2,5 миллион сўмга сотиб олишини айтган. У аккаунтни бошқариш имкониятини қўлга киритгандан сўнг логин ва паролни ўзгартириб, Ғ.А. билан ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киритиб қўйган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б, г" билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Ўзбекистон YouTube аккаунт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг